Самарқанддаги боғчада 3 ёшли болани калтаклаган тарбиячи ишдан олинди

Самарқандда хусусий боғча тарбияланувчиси калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Мактабгача таълим вазирлигининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, уни урган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Унга кўра, Самарқанд тумани Бухорий МФЙ ҳудудида жойлашган Baby Land (Kids academy) хусусий МТТ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йил 9 март куни берилган хусусий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича лицензия (№МТ 1248 сони) асосида фаолият олиб бораётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, кичик гуруҳ тарбиячиси И.Д. томонидан 24 март куни 2019 йилда туғилган тарбияланувчи У.Ф.га тан жароҳати етказилган. Ҳолат юзасидан тарбияланувчининг онаси И.Ш. томонидан туман ИИБга ёзма равишда мурожат қилинган, ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркор томонидан тарбиячи И.Д. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

«Мактабгача таълим вазирлиги бундай ҳолатларда хусусий боғчалар лицензиясини бекор қилиш масаласини илгари суради. Ҳар бир тадбиркор ташкил этаётган болалар боғчаларига руҳий соғломлиги тўғрисидаги маълумотномалар асосида тарбиячи кўникмалари бор мутахассиларни жалб қилиши лозим», дейилган муносабатда.

Аввалроқ Самарқандда боғча тарбиячиси болалар танасига шприц тиққани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, боғча болалари танасига шприц тиққан аёлнинг шахси аниқланган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023