17:24 | 02.04.22 211
Наманганда юк машинаси ёниб кетди — видео
Оқибатда 2 киши куйиб, тан жароҳати олган
Наманган вилояти Чортоқ туманида 2 апрель куни «Volvo» юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:04 да масъулияти чекланган жамиятга қарашли юк машина устахонага келган. Шу пайтда унда ёнғин содир бўлган.
Оқбатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида автомобиль эгаси ҳамда устахона ишчиси куйиб, тан жароҳати олган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Чуст туманида 11 февраль куни йўл-патруль ҳаракати хизмати бўлими ходимининг машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.