Жаҳон - 16:52 · 02.04.2022

Рамзан Қодиров украиналик ҳарбийлар олдида 2 та танлов борлигини айтди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров украиналик ҳарбийлар олдида иккита танлов борлигини айтди. У бу ҳақда ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Фото: «Reuters»

Қодиров украиналик ҳарбийлар тинч аҳолини гаровга олгани, бу эса рус аскарларининг ҳаракатига тўсқинлик қилаётганини таъкидлаган. Украин аскарларининг асосий қисми ҳозир «Азовсталь» металлургия заводидалиги ва қочишга уринаётганини қўшимча қилган.

«Украиналик ҳарбийлар бурчакка итарилган ва уларнинг олдида фақат иккита танлов бор: ё улар ихтиёрий равишда қуролларини ташлаб, ўзларининг ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари учун қонун доирасида жавобгарликка тортилади ёки таналари тешилган ҳолда ҳеч қандай шараф ва эсдалик ёрлиқларисиз дафн этилади. Бу якуний натижа!», — деган Чеченистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров Украина президентига иш таклиф қилганди. Шунингдек, Қодировнинг Дубайда вилласи борлиги аниқланган.

Bugun — LIVE