17:56 | 02.04.22 210

Россиядаги қабристон ёнида ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланди

Россиянинг Репино қишлоғидаги қабристон ёнида 31 март куни ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Марҳумнинг шахси аниқланган ва у 2021 йили миграция пропискасида рўйхатда турган 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.

Мутахассисларнинг аниқлашича, эркакнинг ўлимига бош мия суяги травмаси, мия жароҳати ва шиши сабаб бўлган. Ҳозирда қотиллик факти бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қирғизистонда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит пули йўқлиги учун бўғиб ўлдирилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркаклар ҳамюртини уриб ўлдирганди.