Сурхондарёда «Халқ банки» кассири 278 кишининг пенсия пулини онлайн ўйинга ишлатиб юборди

Сурхондарё вилояти Узун туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини «1Xbet» онлайн ўйинларига ишлатиб ўзлаштирган банк кассири ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Узун туман бўлими томонидан «Халқ банки» филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. 2022 йил февраль–март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 миллион сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштиргани аниқланган. Ушбу пулларни интернет тармоғидаги онлайн казино ўйинларига ишлатиб, талон-торож қилган. Текширув давомида департамент аралашуви билан 117 миллион сўм қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда ўзгалар номига салкам 900 миллион сўм кредит олиб, ишлатиб юборган корхона раҳбари ушланганди. Шунингдек, Сурхондарёда МЧЖ раҳбари «Алоқабанк»нинг 220 минг доллар кредитини «еб» юборгани аниқланган.

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади