Тожикистон президенти аҳолини икки йиллик озиқ-овқат ғамлашга чақирди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон дунёдаги вазиятнинг республикадаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятга жиддий таъсири ҳақида гапириб, аҳолини озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Унинг сўзларига кўра, 2022 йил инсоният учун ҳар томонлама, жумладан, озиқ-овқат билан таъминлаш борасида жуда оғир йил бўлади.

«Экин экиш кампаниясини ўз вақтида якунлаш, мўл ҳосил учун баҳорнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиш зарур. Ёдингизда бўлсин, ҳар бир оила икки йиллик озиқ-овқат захирасини тўплаши керак», — деган Раҳмон.

У, шунингдек, мамлакат аҳолиси пандемияда озиқ-овқат таъминоти самарадорлигига ишонч ҳосил қилганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон президенти мамлакат бош прокурори Юсуф Раҳмонга Тожикистон фуқароларининг хориждаги жиноий ҳаракатлар ва қуролли можароларда иштирок этишининг олдини олиш чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берганди. Шунингдек, Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатларини бирлашишга чақирганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади