Франция ҳукумати Алишер Усмоновга алоқадор 2 та вертолётни ҳибсга олди

Франция ҳукумати томонидан ўтган ҳафта россиялик миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор иккита вертолёт Лазурн қирғоғида ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Forbes» хабар берди.

Фото: «Интерфакс»

Нашрнинг Франция Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилига таяниб маълум қилишича, «Airbus EC-175»  вертолёти Ле-Кастел, «Eurocopter EC-155» вертолёти эса Монаконинг Монте-Карло шаҳрида ҳибсга олинган.

Очиқ маълумотларга кўра, «Airbus EC-175» охирги марта 2021 йил 13 ноябрда Ле Кастелда, «Eurocopter EC-155» эса 1 мартда Монте-Карлода қайд этилган. Иккала вертолёт ҳам Британиянинг Мен оролида рўйхатга олинган, бироқ 3 март куни рўйхатдан чиқарилган. Бу шуни англатадики, вертолётлар энди сертификатланмаган, яъни улар энди суғурталанмаган ва бошқа давлатда рўйхатдан ўтгунга қадар уча олмайди.

«Forbes» маълумотларига қараганда, «Airbus EC-175» «Crystal Sky Limited» компаниясига, «Eurocopter EC-155» эса «Margaux Aviation Limited»га тегишли. Иккала компания ҳам Кайман оролларида жойлашган. Нашр янги ва фойдаланилган моделлар нархидан келиб чиқиб, иккита вертолётнинг нархини 26 миллион долларга баҳолаган. Ўз навбатида, Алишер Усмоновнинг вакилининг «Forbes» нашрига айтишича, тадбиркор вертолётларга эга эмас.

«‘Forbesʼ томонидан эслатиб ўтилган мулкнинг катта қисми, шу жумладан, иккита вертолёт қайтариб олинмаслик шарти билан бериб юборилган. Жаноб Усмонов уларга эгалик қилмайди. Мулкни оилавий трастга ўтказиш жараёни кўп йиллар олдин бошланган. Бунинг санкциялардан қочиш ёки бойликни яшириш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деган у.

Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев