Сирдарёда автобусни маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи ушланди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2 апрель куни автобусни маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 15:30 атрофида шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан қарама-қарши томонга чиқиб келаётган «Isuzu» ҳавтобус ҳайдовчиси тўхтатилган. Ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабаб ходимлар уни текширувга таклиф қилишган.
Текширув натижаларига кўра, 1978 йилда туғилган О.Н. маст бўлгани аниқланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 128⁵-моддаси иккинчи қисми ҳамда 131-моддаси тартибида маъмурий баённома тузилиб, автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Аввалроқ Сирдарёда йўлвчи ташувчи автобус тўсиқ устига чиқиб кетгани ҳақида хабар берилганди.