Жамият, Тошкент вил. - 20:06 · 03.04.2022

Тошкент вилоятида юк автомобили ағдарилиб кетди — видео

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлида 3 апрель куни юк машинаси ва тиркамаси ағдарилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати

Маълум қилинишича, соат 13:00 да 1979 йилда туғилган М.К. тиркама уланган «Mercedes-Benz» юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, йўлнинг 197-километрига етган вақтда хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Фавқулодда вазиятлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Чиноз тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «Камаз» ва унинг тиркамаси ағдарилиб кетганди.

Bugun — LIVE