Наманганда ариқда қон оқаётгани аниқланди
Янги Наманган туманидаги ариқда кушхонадаги носозлик сабаб қон оқаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, туманнинг Ишонч МФЙ Газина кўчасида жойлашган хусусий кушхона канализациядаги носозлик сабаб тармоқ маҳаллий аҳоли фойдаланадиган ариқларга тошиб чиққан.
Ҳозирда холат юзасидан вилоят ФВБ, Наманган шаҳар Ветеринария ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, канализация хизмати ходимлари томонидан хавф бартараф этилмоқда.

Аввалроқ Наманганда канализациядан қон оқаётгани ҳақида хабар тарқалгани ҳамда унга вилоят сув таъминоти муносабат билдиргани маълум бўлганди.