Беҳзод Мусаев ССВ тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш режаси бўйича маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ўзи бошчилик қилаётган тизимни коррупциясиз соҳага айлантириш режаси бўйича маълумот берди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида 5 апрел куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг мажлисидан Bugun.uz мухбири хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Вазирнинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш бўйича ишлар бошланганига қарамасдан, коррупциявий жиноятлар сони ўсмоқда. Қайд этилишича, коррупциявий ҳолатларга олиб келаётган омил бу рақамлаштириш тизими тўлиқ йўлга қўйилмагани ҳисобланади.

Вазир ўз сўзида ҳозирги кунда коррупцияга мойил соҳаларнинг учтадан биттаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлиб қолаётганини қайд этди. «Биз учун бу жуда уятли ва ачинарли хол», — деди Беҳзод Мусаев.

Вазир ўз чиқиши давомида тизимли ўрганишлар давомида аниқланган, коррупция энг «гуллаган» йўналишларни санаб ўтган. Унга кўра, бу йўналишлар қуйидагилардан иборат:

  • Давлат харидлари тизимида шаффофлик ўрнатилмаган — гап биринчи навбатда дори-дармонлар ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун керакли жиҳозларни харид қилиш ҳақида бормоқда.
  • Беморларга йўлланма бериш (ордер тизими) — ҳозирда йўлланмаларни электрон бериш ишлари йўлга қўйилмоқда. Электрон йўлланма бериш тизимини вазирлик тизимида мавжуд 2 мингдан ортиқ поликлиникаларда жорий қилиш кўзда тутилмоқда.
  • Ишга қабул қилиш жараёнларида ҳам коррупциоген ҳолатлар кўп. Умуман, «ўлик жонларни» сақлаш эвазига бюджет маблағларини ўзлаштириш, ишга қабул қилишда таъмагирлик қилиш, ҳатто оддий ҳамшираликка жойлаш учун ҳам маблағ сўраш каби ҳолатлар кўп учрамоқда. Шунинг учун ҳозир Соғлиқни сақлаш тизимида республика бўйича ягона кадрлар ахборот тизими жорий қилинмоқда. Эндиликда шу тизим орқали ҳар бир фуқаро қайси ҳудудда қандай вакансия борлигини кўриб туриш имкониятига эга бўлади. Тизим 2 ой ичида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
  • Таъмагирлик ҳолатлари – тизимда туғруқ муассасаларида «суюнчи» олиш, бундан ташқари беморларга асоссиз дори-дармонларни ёзиб бериш ёки беморга яхшироқ шароит яратиб бериш, тузукроқ докторга кўрсатиш орқали таъмагирлик қилиш ҳолатлари кўп.
  • Лаборатория хизматларини турли хусусий корхоналарга ҳеч қандай шартномасиз бериб юбориш ҳолатлари аниқланган.
  • Соғлиқни сақлаш тизимига тегишли ер участкалари тизим ходимлари томонидан вазирлик рухсатисиз бегоналаштирилган ҳолатлар аниқланган. Ҳар бир ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилган.
  • Қалбаки ҳужжатлар орқали малака сертификатини бериш — эндиликда малака ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш устида ишлар олиб борилмоқда.

Мусаевнинг айтишича, соғлиқни сақлаш тизимидаги энг катта камчилик, корруциявий ҳолатларга олиб келаётган омил бу рақамлаштириш тизими тўлиқ йўлга қўйилмагани саналади.

Вазирнинг қайд этишича, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш натижасида 2020-2021 йиллар давомида соҳада 14 та хизмат шакли тўла электрон шаклга ўтказилганига қарамай, тўлиқ рақамлаштиришни амалга оширмагунча тизимда шаффофликни жорий қилиш жуда оғир бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазири шунингдек, тизим коррупциядан ҳоли бўлиши учун соҳадаги ҳар бир раҳбар ва ходимдан коррупциясиз ишлаш ҳақида аҳолига мурожаати ва тилхатини олиш тизими йўлга қўйилганини қўшимча қилди. Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан яхши ишлаган ходимларга тоифасига қараб қўшимча устамалар қўшиб бериш ишларини жорий қилиш кўзда тутилаётгани айтилди.

Аввалроқ Беҳзод Мусаев расман соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида нима учун иқтисодчини соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлагани сабабини айтган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023