Бухорода радар билан жиҳозланган автомобиллар фаолияти йўлга қўйилди — видео
Бухоро вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига радар билан жиҳозланган 5 та автомобиль фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, сўнги вақтларда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпчилиги машиналарнинг юқори тезликда ҳарактланиши, қувиб ўтиш қоидаси бузилиши ва бошқа қоидабузарликлар туфайли юзага келмоқда. Йўлларда автомобиллар тезлигини назорат қилиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 та радар билан жиҳозланган машина фойдаланишга топширилди.
Таъкидланишича, автомобиллар кечаю-кундуз онлайн тарзда фаолият олиб боради. Махсус техника аҳоли серқатнов йўлларда хизмат олиб боради. Шунингдек, ЙПХ ҳайдовчиларга тезликни оширмаслика чақриди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида ўрнатилган радар ва камераларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинганди.