Тошкентдa йўл ёқасида ўсган дарахтлар кесиб кетилди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги катта йўл ёқасида ўсган дарахтлар кесиб кетилгани хабар берилди. Шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат давлат ипспекторлари томонидан жойига бориб ўрганилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, тумандаги «Минисо» дўконининг олдида инсонлар ҳаёти ва мол-мулкига ҳавф солаётган бир дона шумтол дарахти тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда қонуний кесилгани аниқланган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида дарахтлар йўқ қилинаётгани ҳақида маълум қилинганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг «Шаҳристон» метро бекати яқинида жойлашган қарағай дарахтлари номаълум кишилар томонидан тунги вақтда арралаб кетилгани айтилганди.