Ҳиндистонда аёл сариси ёрдамида поезд рельсдан чиқиб кетишининг олдини олди — видео

Ҳиндистонда аёл 200 га яқин йўловчини олиб кетаётган поездни рельсдан чиқиб кетишдан қутқариб қолди. Бу ҳақда «The Times of India» хабар берди.

Фото: «The Times of India»

Келтирилишича, Омвата Деви исмли ҳиндистонлик аёл темирйўл бўйлаб юраётганида унинг дарз кетганини пайқаган. У бу поезднинг рельсдан чиқиб кетишига сабаб бўлишини тушунган ва рельсга чиқиб, поезд келишини кутган. Транспорт яқинлашаётганда Деви қизил сарисини силкита бошлаган. Буни кўрган поезд ҳайдовчиси тормозни босишга муваффақ бўлган ва ҳалокатнинг олдини олган.

ОАВ маълумотига кўра, ўша пайтда поездда 150 дан 200 гача йўловчи бўлган. Машинист Девига ҳатто мукофот сифатида 100 рупий таклиф қилган, бироқ у рад жавобини берган.

Аввалроқ Ҳиндистонда тўйда 13 киши қудуққа тушиб кетганди. Шунингдек, мамлакатда маймуннинг дафн маросимида 1,5 минг киши қатнашган.

Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди
Жамият11:30 | 26.9.22
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди