Жиззахда собиқ севгилисидан 400 доллар талаб қилган йигит ушланди

Жиззах шаҳрида собиқ севгилисини сир сақланиши лозим бўлган видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 400 доллар олган йигит ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 19 март куни Жиззах шаҳрида яшовчи 23 ёшли И.Н.(аёл) шаҳар ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган. Унда Тошкент вилояти Пскент туманида яшовчи собиқ йигити, 23 ёшли А.Ж. март ойи ўрталарида унинг сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини тарқатиб, яқин қариндошларига кўрсатишини рўкач қилиб, буни ошкор қилмаслик учун ундан 400 доллар пул беришга мажбур қилганини айтган.

Мазкур ариза юзасидан шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида А.Ж. 400 доллар олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда обрўсизлантирувчи расмини тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланганди. Шунингдек, Жиззахда аёлдан интим видеосини тарқатмаслик учун пул талаб қилганлар ушлангани ҳақида хабар берилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023