«Ойнадан ўпкаламайлик». Беларусдан Ўзбекистонга келган IT мутахассисларининг илк таассуротлари ҳақида

Сўнгги кунларда кўп муҳокама қилинаётган масалалардан бири бу Беларусдан Ўзбекистонга келган IT мутахассислари ва уларнинг Ўзбекистондаги илк таассуротлари ҳақидаги гаплари бўлмоқда. «Bugun.uz» ва «Взгляд.uz» нашрларининг бирлашган таҳририяти раҳбари Бекзод Нугманов улар томонидан билдирилган Тошкентдаги ҳаёт ҳақидаги мулоҳазалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Коллаж: «Bugun.uz»

Унинг ёзишича, ватанпарвар сифатида бир неча беларуснинг гаплари кимгадир оғир ботиши мумкин, аммо бу фақат яхшиликка хизмат қилиши керак.

«Агар кўзингиз тушмаган бўлса, эслатишим мумкин, Минскдан Тошкентга келган дастурчи мутахассислар ўқиган, эшитган маълумотлари бўйича аввалига бу ерда барчаси яхши, яшаш арзон, бошқа шароитлар ҳам идеалга яқин деб ҳисоблашган ва Тошкентга келишган. Аммо жуда кўплаб муаммоларга дуч келган. Интернет тезлиги, унинг нархи, Тошкентда уй ижарага олиш, маклерлар, йўллардаги муаммолар ҳақида биз учун аччиқ, аммо ҳақиқатни гапирган.

Албатта, ватанпарвар сифатида бир неча беларуснинг гаплари кимгадир оғир ботиши мумкин. Ҳар куни ислоҳотлар, туризмни ривожлантириш, сайёҳларни жалб қилиш бўйича янги ютуқлар ҳақида гапириб келаётганимизда биздан унчалик узоқ бўлмаган, катта фарқ қилмайдиган давлатдан ташриф буюрганлар ҳам шунақа гапириб турса, оғир ботиши мумкин, аммо аслида бу фақат яхшиликка», — дейди Нугманов.

Таҳририят раҳбарининг қайд этишича, тўғри баҳони жамиятда мавжуд мутлақо янги одамлар бера олади.

«Биз ўзгаришлар ҳақида ҳар куни гапирганимиз билан бу ҳақиқий баҳо бўла олмайди. Аслида, туристик салоҳиятимиз қандай аҳволда эканига мана шу беларуслик йигитлар каби четдан келганлар баҳо бера олишади. Интернет аслида қандай, яшаш қандай, шароитлар қандай — тўғри баҳони бу жамиятда мутлақо янги одамлар бера олади. Чунки уларга бизга кўринмаган жиҳатлар ҳам кўринади. Келинг, тан олайлик, ростан ҳам интернетимиз қанчалик арзонлашмасин, расво ҳолатда, йўлларимиздаги аҳвол ундан ҳам баттар, уй ижараси тизимида бир тартиб йўқ, кўпроқ «кўча»га ўхшайди. Дўппини бошдан олиб ўйласак, беларусликлар бизга ойна тутганини тушунамиз.

Бизнинг, жамиятнинг, давлатнинг вазифаси эса бу каби ҳолатлардан хулоса чиқариш, камчиликларни бартараф этиш. Келгусида келадиган сайёҳларнинг фикрини ўзгартирадиган даражадаги ўзгаришларни амалга ошириш. Ана шунда ҳамма ютади, ривожланиш ҳам бўлади. Ҳозирча эса борини тан олишимиз, қабул қилишимиз керак. Бу каби ҳолатларга ечим топишимиз керак», дея хулоса қилинган постда.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023