Тошкентдаги «Ғалаба боғи» салкам 1 ойга ёпилди
Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган «Ғалаба боғи» таъмирлаш ишлари сабаб салкам 1 ойга ёпилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан 6 апрелдан 30 апрель кунига қадар ташриф буюрувчилар учун кириш вақтинчалик тўхтатилган.
Аввалроқ «Bugun.uz» мухбири Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Ғалаба боғи»дан фоторепортаж тайёрлаганди.