Видео: Қашқадарёда 2 эркак эшакларни таёқ билан калтаклади

Қашқадарё вилоятида эркаклар уй ҳовлисида учта эшакни ёғоч билан калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Скрин: Telegram / @mobilmuxbiruz

«Ekolog.uz» каналининг ёзишича, воқеа Китоб туманида бўлгани тахмин қилинмоқда. «Ижтимоий тармоқларда оммалашаётган бу видеодаги ваҳшийлар забонсиз ҳайвонларга озор бериб, қанчалик эшакдан ҳам ваҳшийроқ ҳайвон эканлигини кўрсатиб қўйди», — деб ёзади канал муаллифи.

Шунингдек, «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ҳам ҳолат тўғрисида маълумот бериб, ҳайвонларни калтаклаш ёш боланинг кўз олдида содир бўлганини алоҳида таъкидлаган. Қайд этилишича, икки эркак ҳайвонларни фалаж қилиш учун бўйнига урган.

Жамият видеоролик иштирокчиларини топиб, қонун доирасида жазолаш учун Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган.

Маълумот учун, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (810 минг сўмдан 1 миллион 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги чиқиндихонада 13 февраль куни ўнлаб ит отиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 3 нафар қиз мушук боласини сувга ташлаб, чўктириб юборгани хабар қилинган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бир нечта йигит машинасида тунда уй ҳайвонларини босиб кетаётгани аниқланганди. «Spark» ва «Lacetti» ҳайдовчиси қўлга олиниб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023