Бугун оқшоми. Ўзбекистонга кириши мумкин бўлган «ZARA», 15 кунлик фирмага берилган 1 млрдлик буюртма, журналистни судга берган Алламжонов

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Энергетика вазири Алишер Султонов лавозимидан озод этилди. Президент фармонига асосан Алишер Султонов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳозирча номаълум.

Фото: «rowingcanoe.uz»

Маълумот учун, Алишер Саидаббосович 2019 йилдан бери Энергетика вазирлигида раҳбарлик қилиб келаётган эди. Унинг тўлиқ биографияси билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Пойтахт ҳокимлиги 15 кунлик фирмага 1 миллиард сўмлик буюртма берди. У «Янги Ўзбекистон» боғида хизмат кўрсатган.

Telegram’даги «davletovuz» канали Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йирик харидига (буюртма) эътибор қаратди. Ҳокимлик 2022 йилнинг 28 февраль куни ташкил этилган «Profi Event» МЧЖ билан 15 март куни 1 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзолаган.

Фото: Telegram/ @davletovuz

Компания «дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш бўйича бошқа фаолият» билан шуғулланиши белгиланган. Унинг муассислари (Абдувосиқов Абдуборийхўжа) «Autograph Event» МЧЖга ҳам эгалик қилади.

Скрин: «Stat.uz»

Давлат харидлари порталида бу буюртманинг тафсилотларини кўришнинг иложи йўқ, чунки платформа бунга йўқ қўймайди. Аммо канал админи мазкур янги компания 21–23 март кунлари «Янги Ўзбекистон» паркида 1 млрд сўмлик хизмат кўрсатганини аниқлади.

Маълумот учун, Президентнинг «2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайилларини ташкил этиш белгиланганди.

Бойкот олингандан кейинги ҳаёт: Ўзбекистонга «H&M» ва «ZARA» каби йирик брендлар кириб келиши мумкин.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова бир қатор йирик брендлар билан музокаралар ўтказилишини маълум қилди. Бу «Cotton Campaign» халқаро коалицияси томонидан 12 йил давом этган бойкотнинг бекор бўлиши билан боғлиқ.

Фото: «Flickr»

Уюшма расмийсининг сўзларига кўра, мазкур ойда қатор давлатларга Бизнес делегациялар жўнатилади ва музокаралар ўтказилади.

Апрель ойида Германия, Испания, Корея, Хитой, Бангладеш каби давлатларга Бизнес делегациялар юборилиши кутилмоқда. Унда ‘H&M’, ‘Zara’ (Inditex), ‘C&A’, ‘Falke’ каби йирик брендлар билан музокаралар ўтказиш белгиланган», — деди Шаҳзода Қўчқорова.

Бу брендлар кириб келганда тақдирда ҳам «отанг бозор, онанг бозор» ибораси ўз кучида қоладими ё йўқ, кўрамиз. Агар ўзгарса, бошқа вариант бор: «Отанг бутик, онанг бутик». Колумнистимиз ҳам айнан шуни назарда тутмоқда.

Фото: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Блогернинг соҳтаси бўлмайди, аммо фирибгари бўлади. Самарқандда ҳокимлик мансабдорларидан пул ундирган «блогер» ушланди.

Самарқанд вилояти Нарпай туманида ҳокимлик мансабдорларидан уларнинг фаолияти хусусидаги материалларни тарқатмаслик эвазига 15 миллион сўм талаб қилган фуқаро ушланди.

Фото: «Bugun.uz»

Ушбу туманда яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ҳокимлик ходимларининг фаолиятига оид (расмий хабарда «асоссиз ва нохолис» деб айтилган) материалларни тарқатиш билан тахдид қилган. У бу ишни қилмаслик учун ходимлардан 15 миллион сўм талаб қилган. Ва фуқаро улардан келишилган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комил Алламжонов уни йирик миқдордаги тақинчоқларни ноқонуний олиб киришда шерикликда айблаган журналистни судга берди.

Комил Алламжонов Ўзбекистонга 4,2 миллион долларлик тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб киришда шерикликда айбланди. Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш бериб, буни рад этди.

Кадр: Telegram

«Uzmetronom.com» сайтида февраль ойида «Олмос бола» номли мақола эълон қилинган. Унда Алламжонов 4,2 миллион долларлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришда шерикликда айбланган. Яьни, Жиноят кодексининг 182-моддаси «Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш»да назарда тутилган оғир жиноят содир этганликда айбдорлиги айтилган.

Алламжонов мақола муаллифини шахсан билмаслиги, аммо, одамларнинг гапига кўра, у «маълум бир махсус хизматларнинг айрим шахсларни қоралаш бўйича буйруқларини бажаргани»ни таъкидлаган.

Шунингдек, Алламжонов мазкур айблов юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилгани ҳамда ҳолат юзасидан суд қарор чиқариши кераклигини айтган.

«У буюртма асосида иш қилганини тушуниб, адвокатларим билан маслаҳатлашдим, агар муаллиф менинг ушбу жиноятга алоқадорлигимни исботламаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаш билан бирлаштирилган).

Агар бу ёзувлардан ҳам гап нима ҳақида кетаётганини тушунмаган бўлсангиз, қуйидаги видеони кўришни тавсия қиламиз. Жа қисқа бўлмаса ҳам, ҳарқалай айбланувчининг ўзи сўзлаб берган вазият ҳақида.

Бир қарашда гўзал, аммо айниқса Ўзбекистон учун қайғули фото: Орол денгизи Халқаро космик станциядан суратга олинди.

Фото: Telegram / @oleg_mks

Россиялик учувчи-космонавт Олег Артемьев Орол денгизининг Халқаро космик станциядан олинган суратларини эълон қилди. «Фотосуратда Марказий Осиёдаги собиқ шўр кўл тасвирланган», — дейди космонавт. Артемьевнинг қўшимча қилишича, саёзлик бошланишидан олдин Орол денгизи катталиги бўйича дунёдаги тўртинчи энг йирик кўл бўлган.

Фото: Telegram / @oleg_mks

Маълумот ўрнида, 1960 йилларда Орол денгизи сатҳи ва ундаги сув ҳажми пасая бошлаган. 1989 йилда денгиз иккита сув ҳавзасига — Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига бўлинган. 2014 йилда Жанубий Орол денгизининг шарқий қисми бутунлай қуриган.

Президент ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича топшириқ берди. Энди йўлларни қуришда асфальтдан эмас, цементдан фойдаланилади.

Шавкат Мирзиёев раислигида йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Мажлис бошида «Ташаббусли бюджет» портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, Андижондаги 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинган. Шу муносабат билан бу борада Андижон тажрибаси намумани қилиб кўрсатилди. Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги туфайли «Ўзбекистон темир йўллари» ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди.

Бундан ташқари, 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди. Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2022 йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023