Наманганда 18 кишини шифохоналарга ишга киритиб қўйиш билан алдаган 44 ёшли аёл ушланди

Наманган вилояти Наманган шаҳрида 18 кишини шифохоналарга ишга киритиб қўйиш билан алдаган 44 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «KTK»

Маълум қилинишича, 2022 йил 4 апрель куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда эса 2021 йил июль ойида Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган аёл уни ҳамда 17 нафар танишларини алдаб, Наманган шаҳрида фаолият юритувчи шифохоналарга ҳамшира ва кичик тиббиёт ходими сифатида ишга киритиб қўйишини айтиб, ушбу фуқароларнинг ҳар биридан 300 ва 500 долларгача бўлган маблағларини олганини маълум қилинган.

Қайд этилишича, аёл пулларни қайтармасдан, жами 8500 долларни ўзининг шахсий эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Шу боис аризачи унга қарши чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасм томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқандда аёл ва унинг қизи сир сақланиши керак бўлган видеоларни тарқатишни айтиб, танишидан 2000 доллар талаб қилганди. Шунингдек, Навоийда обрўсизлантирувчи расмини тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан пул талаб қилган аёл ушланганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023