15:00 | 07.04.22 253

Орол денгизи Халқаро космик станциядан суратга олинди — фото

Тасвирларни россиялик космонавт эълон қилган

Россиялик учувчи-космонавт Олег Артемьев Орол денгизининг Халқаро космик станциядан олинган суратларини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, космонавт ўзининг Telegram каналига ушбу суратларни жойлаган. «Фотосуратда Марказий Осиёдаги собиқ шўр кўл тасвирланган», — дейди космонавт. Артемьевнинг қўшимча қилишича, саёзлик бошланишидан олдин Орол денгизи катталиги бўйича дунёдаги тўртинчи энг йирик кўл бўлган.

Маълумот ўрнида, 1960 йилларда Орол денгизи сатҳи ва ундаги сув ҳажми пасая бошлаган. 1989 йилда денгиз иккита сув ҳавзасига — Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига бўлинган. 2014 йилда Жанубий Орол денгизининг шарқий қисми бутунлай қуриган.

Фото: Telegram / @oleg_mks
Фото: Telegram / @oleg_mks
Фото: Telegram / @oleg_mks

Аввалроқ Орол денгизининг қуриган тубида 500 минг гектарлик ўрмонзор яратилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Орол денгизини тиклаш бўйича режалар эълон қилинган.