Ўзбекистонда бир йилда қанча фоҳиша ушлангани маълум бўлди
АОКАда 7 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда 2021 йилда қанча фоҳиша ушлангани ва уларнинг қанчаси тери-таносил диспансерларига юборилгани айтилди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилда фоҳишалик билан шуғулланувчи 727 нафар аёл аниқланган бўлиб, уларнинг 101 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) асосида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 436 нафари тери-таносил диспансерларига юборилган, оғир маст ҳолатдаги 8054 нафар шахс тиббий ҳушёрхоналарга жойлаштирилган. Бундан ташқари, тунги вақтда қўриқланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари билан йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлик натижасида тунги қоравуллар ёрдамида 5339 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган. 149 та жиноят фош этилган ва 91 нафар қидирувдаги шахс ушланган.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 26 ёшли аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган 14 аёлнинг 6 нафари қамалгани маълум қилинганди.