Ўзбекистонда фуқаролар қандай ҳолатда пневматик қурол олиб юриши мумкин?

АОКАда 7 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлим бошлиғи Даврон Насриддинов Ўзбекистонда фуқаролар қандай ҳолатда пневматик қурол олиб юриши мумкинлиги ва уларнинг рўйхати шакллантирилиши борасидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: РИА Новости

Қайд этилишича, фуқароларнинг пневматик қуроллардан фойдаланиши 2–3 йилда долзарб муаммолардан бири бўлиб бормоқда. Ушбу қуроллардан фойдаланиш 2019 йил 29 июлдаги 550-сонли «Қурол тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинган.

«Қонунга асосан, пневматик қурол фуқаровий ов пневматик қурол сифатида баҳоланади. Унинг параметрлари ҳам қонун билан белгиланган, яъни оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жун ва коллибри 4,5 миллиметрдан ошиқ бўлган пневматик қуроллар пневматик ов қуроли ҳисобланади. Бундан пастлари пневматик қурол ашёси сифатида баҳоланади.

Ҳозирда бунга нисбатан қонунчиликда жавобгарлик масаласи назарда тутилмаган. Ундан юқори бўлса, белгиланган тартибда фуқародан олиб қўйилади. Ҳозирги пайтда айни параметрлари паст бўлган пневматик қуроли бор фуқаролар рўйхатга олиняпти», — деди ИИВ вакили.

Шунингдек, у 2020 йилда барча фуқароларда мавжуд пневматик қуроллар Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан мажбурий тартибда Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтқазилиши керак деб шарт қўйилганини қайд этди. Бу шарт қайси бири қурол, қайси бири ашё эканлигини аниқлаб олиш мақсадида қилинганини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирги кунда «Қурол тўғрисида»ги қонуннинг айрим моддалари, хусусан, жавобгарлик масаласи такомиллаштирилаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда жанговар қурол сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда қуролдан фойдаланиш ёши 25 ёш этиб белгиланаёгани маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023