Ўзбекистонда совуқ ва ёғингарчилик мева-сабзавотларга қандай таъсири қилди?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати март ойида совуқ ва ёғингарчиликнинг мўл бўлиши оқибатида мева ва сабзавотларга етказилган зарари бўйича прогноз эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, мевали боғларнинг куртак новдалари қисман зарарланган, узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига совуқ таъсир қилмаган. Март ойида республикага совуқ ва нам ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳароратнинг кескин пасайиши ҳамда ёғингарчилик кўп кузатилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари томонидан ноқулай об-ҳаво шароитининг таъсирига оид дастлабки ўрганиш натижалари маълум бўлди.

Унга кўра, совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Мамлакатдаги узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига эса совуқ таъсир этмаган. Қуйида вилоятлар кесимида олинган маълумотлар таҳлили эълон қилинган:

  • Фарғона водийсида ўрикнинг эртапишар навлари Андижон вилоятида 19 фоиз, Наманганда 10 фоиз ва Фарғонада 18 фоиз, гилоснинг эртапишар навлари Наманганда 2,4 фоиз, бодомнинг эртапишар навлари Андижонда 17 фоиз, Наманганда 19 фоиз ва Фарғонада 23 фоиз;
  • Жанубий ҳудудларда, хусусан Қашқадарё вилоятида гилоснинг эртапишар навлари 9 фоиз, шафтолининг эртапишар навлари 9 фоиз, олхўрининг эртапишар навлари 15 фоиз, бодомнинг эртапишар навлари 18 фоиз;
  • Марказий ҳудудларда ўрикнинг эртапишар навлари Бухоро вилоятида 6,7 фоиз, Жиззахда 17 фоиз, Навоийда 19 фоиз, Самарқандда 10 фоиз, Сирдарёда 17 фоиз ва Тошкентда 10 фоиз, гилоснинг эртапишар навлари Навоийда 6,5 фоиз ва Тошкентда 2,4 фоиз, шафтолининг эртапишар навлари Навоийда 8 фоиз ва Самарқандда 5 фоиз, олхўрининг эртапишар навлари Сирдарёда 3 фоиз ҳосилли майдонга нисбатан зарарлангани аниқланди.

Шимолий ҳудудлар Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ушбу мевали дарахтлар зарарланмаган. Илмий манбаларга кўра, дарахтларнинг совуққа чидамлилик даражаси мева тури ва навининг биологик хусусиятига боғлиқ. Шу сабаб мевали боғларнинг турлари ва навларига қараб, апрель–май ойида дарахтларнинг ҳосил тугиш (ғўралаш) фазасида кутилаётган ялпи ҳосилдорлик бўйича апробация ўтказилади ва ҳосил етиштириш ҳажмлари белгилаб олинади.

Март ойининг 3-декадасида республикада мавжуд 338 минг гектар (248 минг га фермер хўжаликларида, 90 минг га аҳоли томорқасида) мевали боғларнинг (ўрик, шафтоли, бодом, олча) 77 минг гектари (22%) гуллаган ҳамда 182 минг гектар узумзорларнинг (130 минг га фермер хўжаликларида, 52 минг га аҳолида) 42 минг гектари (23%) тупроқдан очилиб, куртаклаган эди. Ушбу боғ ва узумзорларни совуқдан асраш мақсадида ҳудудларда ҳаво ҳарорати 2 даража илиқдан паст бўлган жойларда 17 мартдан 23 мартга қадар 74,4 минг гектар мевали боғ ва узумзорларга сув қўйилди, 117,4 минг гектарида хашак, похол, шох-шаббалардан тайёрланган уюмлар тўпланиб тутатилди. Бундан ташқари, 8404 гектар боғларда гуллаш фазасини кечиктириш учун махсус препаратлар билан ишлов берилди.

Эртаки сабзавот ва картошка майдонларида илиқ ҳароратни ушлаб туриш учун 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси 2,1 минг гектар майдонга сув қўйилди, шох-шабба уюмлари тўпланиб тутатилди. Шунингдек, 20,7 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари енгил суғорилди, 5,4 минг гектар майдонга плёнка ёпилди, 16,1 минг гектар дала четларида хашак уюмлари тутатилди.

Аввалроқ Молия вазирлиги мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчиларга имтиёзли кредитлар бериш учун бюджетдан 2 триллион сўм ссуда ажратиши ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023