Қашқадарёда эшакларни таёқ билан урган эркак 12 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида эркаклар уй ҳовлисида учта эшакни ёғоч билан калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Вилоят суди бош консультанти Фарҳод Тилавовнинг «Bugun.uz»га маълум қилишича, эшакларни таёқ билан урган эркак 12 суткага қамалди.

Скрин: Telegram / @mobilmuxbiruz

Аниқлик киритилишича, видеода акс этган ҳолат 2021 йилда Чироқчи туманидаги Лангар МФЙ Тўрақул қишлоғида содир бўлган. Видеолавҳа иштирокчилари эса ота-ўғил бўлган.

Алишер Илёсов (ота) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (Вояга етмаган шахс ҳозирлигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ёхуд ҳайвонларнинг майиб бўлишига олиб келиш) билан айбдор деб топилган. Унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, Б.С. (ўғил) вояга етмагани сабабли содир этган хатти-ҳаракати учун ҳам отаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан айбли деб топилган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳридаги чиқиндихонада 13 февраль куни ўнлаб ит отиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 3 нафар қиз мушук боласини сувга ташлаб, чўктириб юборгани хабар қилинган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бир нечта йигит машинасида тунда уй ҳайвонларини босиб кетаётгани аниқланганди. «Spark» ва «Lacetti» ҳайдовчиси қўлга олиниб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023