Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram фаолияти чекланиши мумкин
Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ҳукумат қарорига ўзгартириш киритмоқчи
Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram мессенжерлар фаолияти чекланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлиги хабар берди.

Мамлакатнинг Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ҳукуматнинг 2019 йил 26 мартдаги 142-сонли хорижий веб-сайтлар ва мессенжерлар фаолиятини чеклаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.
Унга кўра, онлайн-платформа ёки тезкор хабар алмашиш хизматидан фойдаланувчилар сони тўғрисида маълумот сўралади. Шунингдек, Қозоғистон республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, мамлакат ҳудудида хорижий онлайн-платформа ёки тезкор хабар алмашиш хизмати фаолияти чекланади. Таъкидланишича, ҳозирда таклиф қилинган ўзгартиришлар жамоат муҳокамасида.
Аввалроқ Telegram фаолиятида оммавий узилиш юзага келганди ва Германияда Telegram’га оид сиёсат қатъийлаштирилиши маълум қилинган.