Донецкдаги Краматорск вокзалига ракета келиб тушди — фото

Украинанинг Донецк ҳудудидаги Кравматорск темирйўл вокзалига 8 апрель, жума куни ракета зарбаси берилди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, ҳудудда эвакуация поездини кутаётган 4000 га яқин тинч аҳоли бўлган. Ҳужумда Украина ва Россия томони бир-бирини айблаган. Киев версиясига кўра, Россия қўшинлари Краматорскдаги темирйўл вокзалига иккита ракета учирган. Донецк Бирлашган ҳаво кучлари раҳбари Павел Кириленконинг сўзларига кўра, зарба нишонга олинган, чунки руслар яқинлашиб келаётган эвакуация ҳақида билган.

Ҳодиса оқибатида, соат 13:00 (Киев вақти билан)даги маълумотга кўра, 39 киши ҳалок бўлган, улардан тўрт нафари — болалар. 87 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.

Краматорск мэри Александр Гончаренко зарба вақтида станцияда бўлганларнинг 90 фоизи кексалар, аёллар ва болалар бўлганини айтган. Ҳужум оқибатида жароҳатланганлар зудлик билан касалхонага етказилган. Шифокорларга ёрдам бериш учун Славянск, Дружковка ва Константиновкадан тиббиёт ходимлари келган.

«Ҳозирда 30–40 нафар жарроҳ бир вақтнинг ўзида ишламоқда. Ракета парчалари станция бўйлаб ерда ётибди», — дейди шаҳар мэри. Дастлаб Украина расмийлари ҳужумда «Искандар» ракеталаридан фойдаланилганини маълум қилган. Кейинчалик Украина президенти Владимир Зеленский ҳужум «Точка-У» ракетаси орқали амалга ошганини айтган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ракета ҳужуми бўйича ўз версиясини эълон қилган. Улар зарба Украина топмонидан амалга ошганини таъкидлаган.

«Янгиланган маълумотларга кўра, Краматорск темирйўл вокзалига зарба Украина қуролли кучларининг ракета дивизияси томонидан шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда жойлашган Доброполе аҳоли пункти ҳудудидан амалга оширилган», дейилади хабарда.

Шунингдек, «вокзалга ҳужумдан мақсад Киев режими томонидан ‘жонли қалқонʼ сифатида фойдаланилаётган аҳолининг шаҳардан оммавий чиқиб кетишини тўхтатиш бўлгани» қўшимча қилинган.

Россия ҳужум оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлгани, 100 га яқин одам эса жароҳат олганини маълум қилган. «Точка-У» ракетаси Россия, Донецк ва Луганск қўшинлари таркибида хизмат қилмаслиги таъкидланган.

Фото: «AFP»
Фото: «РИА Новости»
Фото: «Sputnik»
Фото: «New York Post»

Аввалроқ оммавий қабр аниқланган Бучанинг сунъий йўлдошдан олинган тасвири намойиш қилинганди.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди