Ўзбекистонда айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга пул тўланади

Вазирлар Макҳкамасининг «Давлат экологик назорати ҳамда моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорга кўра, моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг (270 минг сўм) миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда фото ва видеоматериалларни кўриб чиқиш учун:

  • экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича «Эконазорат» ахборот тизими орқали Давлат экология қўмитасига;
  • моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича «Маданий мерос назорати» ахборот тизими орқали Маданий мерос агентлигига юбориши мумкин.

Материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

  • содир этилган ҳуқуқбузарлик;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
  • маданий-мерос объектининг номи (тегишли ҳуқуқбузарлик бўйича);
  • ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

Фото ва видеоматериалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.

Ахборот тизимларига келиб тушган ҳуқуқбузарлик қайд этилган фото ва видеоматериаллар масъул ходим томонидан 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг шасхини аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигига юборилади. Вазирлик тақдим этилган материалларни текшириб ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлайди ва 10 иш куни мобайнида тегишлилиги бўйича Давлат экология қўмитаси ёки Маданий мерос агентлигига юборади.

Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видеоматериалларни юборган шахслар:

  • дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида;
  • экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдорида;
  • моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш:

  • ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;
  • ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан кейин келиб тушган хабарлар бўйича амалга оширилмайди.

Аввалроқ 2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан кайтарилиши ҳақида хабар берилганди.

Таъикдланишича, сотиб олувчига чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатни бермасдан, савдо қилгани ва маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилгани тўғрисида солиқ органларига хабар берган жисмоний шахсларга ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023