Россиянинг Украинадаги «махсус операция»си қачон тугаши маълум қилинди

Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операция»си ўз мақсадига яқин келажакда эришиши маълум қилинди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «Spputnik» хабар берди.

Фото: «Коммерсант»

Маълум қилинишича, «махсус операция» ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Песков қуролланиш ва музокаралар мавзусида жиддий иш олиб борилаётганини айтган. Шунингдек, 7 апрель куни Путиннинг матбуот котиби Британиянинг «Sky News» телеканалига берган интервьюсида Россия Украинадаги «махсус операция»ни тез орада ўз олдига қўйган мақсадларига етган ҳолда якунлашга умид қилаётганини билдирган.

«Гап яқин келажак ҳақида кетмоқда. Амалиёт давом этмоқда, мақсадларга эришилмоқда, музокарачилар чизиғида жиддий ишлар олиб борилмоқда», — дейди Песков журналистларга.

Қайд этилишича, аввалроқ у Россиянинг Украинадаги «махсус операция»си Киевнинг Москванинг асосий масалалари бўйича позициясига қараб дипломатик йўл билан якунланиши мумкинлигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Россиянинг Украинадаги «ҳарбий амалиёти» 24 февраль куни бошлаган. Президент Владимир Путин унинг мақсадини «8 йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш» деб атаган.

Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, «Украинани демилитаризация ва деназиялаштириш»ни амалга ошириш, Донбассдаги «тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар» учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда.

«Махсус операция» бошланганидан кейин Россия ва Украина ўртасида 4 марта юзма-юз музокаралар ўтказилган. Делегациялар, шунингдек, бир неча бор онлайн мулоқот қилган. Томонлар айрим масалаларда келишувга эришган. Яқин келажакда Москва ва Киев ўртасидаги музокара жараёни давом этади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Москванинг қўшниларига нисбатан ёмон нияти йўқлигини маълум қилганди. Путин уларга вазиятни кескинлаштирмаслик ва ҳеч қандай чеклов қўймасликни тавсия қилган. «Биз барча мажбуриятларни бажаришда давом этамиз. Вазиятни кескинлаштириш ёки муносабатларимизни ёмонлаштириш заруриятини кўрмаяпмиз», — деган Россия раҳбари. Унинг сўзларига кўра, мамлакат баъзи «Россияга қарши нодўстона ҳаракатлар»га жавобан ҳаракат қилмоқда. Путин ўзаро муносабатларни қандай нормаллаштириш ва ҳамкорлик қилиш ҳақида ўйлашга чақирган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди