Самарқандда 9 ойлик ўгай қизини ўлдирган эркак 13 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 2021 йил 20 октябрь куни 9 ойлик ўгай фарзандини ўлдирган эркак 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, қотиллик содир этган эркакнинг хотини 18 октябрда ишга кетаётганини айтиб, уйдан чиқиб кетган. Аммо 2 кун мобайнида уйга қайтмаган. Бундан жаҳли чиққан эркак чақалоқни қўлига олиб, ерга ташлаб юборган ва беланчакка қайта солиб қўйган.

Суд- тиббий экспертизаси хулосасига кўра, бола танасида кўкрак қафаси, чап лунж соҳаларида қонталашлар, калла юмшоқ тўқимасида, бош мия пардалари ости тўқимасида ва қоринчаларида қон қуйилиши жароҳатлари аниқланган. Бу жароҳатлар ўтмас тиғли жисмлар ёрдамида амалга оширилган.

Қотиллик иши Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судида кўриб чиқилган. Унга кўра, эркак Жиноят кодекси 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «в», «ж» бандлари билан айбдор деб топилган. Суд 57-модда (Енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаб, эркакка 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.

Аввалроқ Бухорода ота 10 ёшли ўгай ўғлини пичоқлаганди.  Шунингдек, Тошкент вилоятида 9 йил олдин йўқолган 18 ёшли қизнинг суяклари топилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023