ДХХ 4 та вилоятда ноқонуний ер сотаётганларни қўлга олди — видео

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Жиззах вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Кадр: Telegram

Хизматнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда маҳаллий қурилиш фирмаларидан бирига 2022 йилнинг декабрь ойига қадар кўп қаватли уйлар қуриши учун Самарқанд шаҳри ҳудудидан ажратилган 1 гектар ернинг ноқонуний сотилишига чек қўйилган.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида яшовчи 4 нафар якка тартибдаги тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, ушбу ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 430 минг доллардан 250 минг долларини аванс сифатида олган вақтларида ушланган.

Нуробод туманида кузатилган ҳолатда эса масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖ балансидаги лалми ер майдонларидан 10 гектарини харидор номига ўтказиб бериш эвазига 250 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтида ушланган.

Самарқанд туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ўзини гўёки Ургут туманидаги маҳаллий фермер хўжалик раҳбари сифатида таништириб, харидорга ушбу хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини 50 минг долларга сотган вақтида, шунингдек, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс ўзи ижара асосида фойдаланаётган Жомбой туманидаги «Мирза-Пай» ирригация тизими бошқармасига қарашли 90 сотих ер майдонини 60 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланган.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро 2021 йил Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида замонавий иссиқхона ташкил этиш учун маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга ажратилган 1,5 гектар ерни мазкур МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда банкдан 2 миллион доллар миқдорида кредит олишида ёрдам бериш эвазига 90 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 80 минг доллар олган вақтларида ушланган.

Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Риштон тумани ҳокимлиги мутахассиси туман марказидаги 3 сотих бўш ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш ва у ерда савдо дўкони қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Фарғона тумани ҳудудидан интенсив узумчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара асосида берилган 1 гектар ер майдонини 15 минг долларга сотишга уринган фермер хўжалик раҳбари ҳам қўлга олинган.

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида қайд этилган ҳолатда эса ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари харидорга мазкур хўжаликнинг 20 гектар ер майдонини 230 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 100 миллион сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ қалбаки пул тайёрлаётган уюшган гуруҳни қўлга олгани хабар қилинганди. Шунингдек, хизмат Cамарқандда 250 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023