18:56 | 09.04.22 181

Қашқадарёда эркак эшакларни нима сабабдан калтаклаганини тушунтирди — видео

Аввалроқ у 12 суткага қамалгани, ўғли эса жаримага тортилгани айтилганди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 2021 йил 20 август куни ота ва ўғил 3 эшакни таёқ билан калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Эркак суд мажлисида эшакларни нега калтаклаганини тушунтирди.

Фото: Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати

Таъкидланишича, август ойида ҳудудда сув жуда танқис бўлгани сабабли челаклаб сув ташилиб, ерлар суғорилган. Эшаклар эса шу ерни пайҳон қилган.

«Август ойида карантин вақти сув жуда танқис эди, челаклаб суғорар эдик. Мевали, манзарали дарахтлар эккандик, командирлар кеча бориб кўрди. Бу жойда болаларим жуда қаттиқ меҳнат қилган.

Эшаклар ерни пайҳон қилган. Аччиғим чиққанидан уриб юборганман. Уларни майиб қилиб, бирор еридан қон чиқарганим йўқ», — дейди Илёс Алишеров.

Эслатиб ўтамиз, эшакларни таёқ билан урган эркак 7 апрель куни 12 суткага қамалгани, ўғли эса 270 минг сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.