Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилди — видео

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Кадр: YouTube

Келтирилишича, 31 март куни соат тахминан 03:00 да (Бишкек вақти билан) номаълум шахслар шаҳарда вақтинча яшовчи 49 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг уйига келиб, уни қўрқитиб, ноутбук ва телефонини тортиб олган. Кейин эркакни далага олиб чиқиб, урган. Шундан сўнг жиноий гуруҳ жабрланувчини уйига қайтариб, ундан 50 минг сом (6 миллион 127 минг сўм) талаб қилган.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигида рўйхатда турган 26 ёшли йигит ва унинг Сузоқ туманида яшовчи 25 ёшли шериги гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

Аввалроқ Қирғизистонда 20 ёшли ўзбекистонлик йигит пули йўқлиги учун бўғиб ўлдирилганди. Шунингдек, мамлактда аэропортдан қарийб 2 килограмм олтин олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди