«Вақф» фонди Рамазон ойининг илк ҳафтасида қанча хайрия қилгани айтилди
АОКАда 9 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Неъмат Мусаев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойининг илк ҳафтасида амалга оширилган хайриялар ҳақида ахборот берилди.

Унинг сўзларига кўра,
- республика бўйлаб уч мингга яқин хонадонга 473 930 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
- моддий кўмакка муҳтож 149 нафар шахсга 128 000 000 сўмлик пул маблағлари;
- Фарғона вилоятида яшовчи жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган 15 нафар фуқарога хайрия тадбири учун 4 600 000 сўм;
- Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан ўтказилган «Китоб — камолот калити» кўргазмаси иштирокчиларини рағбатлантириш учун 4 000 000 сўм маблағ ажратилиб, ҳақдорларга етказилди.