Қашқадарёнинг қатор ҳудудларида кучли шамол кузатилмоқда
Қашқадарё вилоятининг бир нечта туманларида 11 апрель куни кучли шамол маҳаллий чанг-тўзонларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Telegram’даги «Uzb_meteo» канали хабар бермоқда.

Хусусан, Яккабоғ туманида кучли шамол эсиши ортидан чанг-тўзонлар кўтарилмоқда. Кўриниш масофаси бироз чегараланган.

Аввалроқ Андижонда кучли шамол сабаб дарахт «Nexia-3»ни босиб қолганди. Шунингдек, Термизда кучли шамол сабаб дарахт автомобиль устига қулаган.