Қозоғистон Ўзбекистон билан темирйўл қатновларини қачондан тиклаши маълум бўлди
Қозоғистон ҳукумати 11 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистон билан қуруқликдаги чегараларини очди. Бу ҳақда «Sputnik Казахстан» хабар берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон чегараларини очган давлатлар орасида Россия ва Қирғизистон ҳам ўрин олган. Чегара икки йил коронавирус пандемияси сабаб ёпилганди. Энди уни нафақат самолётда, балки автомобилда ҳам кесиб ўтиш мумкин.
Қўшимча қилинишича, темирйўл қатнови ҳали тикланмаган. У июнь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Саёҳлар мамлакатга кириши учун эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки ПЗР тестларини топшири керак бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонга келувчиларга «омикрон» штами тарқалишининг олдини олиш учун Қозоғистон билан чегарасини вақтинча ёпиб қўйганди.