Россияда 7 ёшли ўзбекистонлик бола бармоқларини шиша билан кесиб ташлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Приморский туманида бошланғич синф ўқувчисига уюштирилган ҳужум ҳолати ўрганилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Невские новости» хабар берди.

Фото: «Коммерсант»

Ҳуқуқ-тартибот идоралардаги манбанинг маълумотларига кўра, 4 апрель куни эрталаб номаълум шахс мактаб яқинидаги майдонда ўзбекистонлик биринчи синф ўқувчисига яқинлашиб, унинг бармоқларини пичоқ билан кесиб ташлаган, шундан сўнг ғойиб бўлган. Воқеадан сўнг мактаб ҳамшираси болага ёрдам берган, бироқ 7 ёшли мактаб ўқувчиси касалхонага ётишдан бош тортган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бироқ, «78.ru» нашрининг ёзишича, бола мактабга бормаслик учун бармоқларини ўзи шиша билан кесиб ташлаган. Қайд этилишича, у бу каби ишни биринчи марта қилмаяпти. Хусусан, бола аввалроқ деразадан сакраш билан қўрқитган. Унинг онаси ўз мажбуриятини бажармагани учун жаримага тортилади.

Маълумотларга кўра, май ойининг охирида оила Ўзбекистонга қайтишни режалаштирган.

Аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида вояга этмаган 6 ёшли бола кутилмаган ҳодиса туфайли жиддий жароҳат олганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик эркак танишини пичоқлаб қўйгани хабар қилинганди.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади