Самарқандда тўхтаб турган юракда жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида илк бор тўхтаб турган юракда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, вилоятнинг олис ҳудуди ҳисобланган Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилган.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали мутахассислари бошчилигида бир ҳафта давомида Қўшработда тиббий кўриклар ташкил этилган.

Натижада 1200 нафар аҳоли вакили скрининг текширувларидан ўтказилиб, уларнинг 300 нафарида турли юрак-қон томир касалликлари аниқланган. Шунингдек, 57 нафарида эса кардиохирургик амалиёти ўтказилиши режалаштирилди.

Хусусан, тиббий кўрик вақтида шошилинч кардиохирургик амалиётга муҳтож 5 нафар фуқаро танлаб олиниб, уларнинг 3 нафарида мазкур операция мувафаққиятли бажарилган. Қувкалла маҳалласида яшовчи Муниса Аҳмедованинг фарзандига ҳам юрак нуқсони ташхиси қўйилган.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бош шифокори Мақсуд Саидовнинг маълум қилишича, тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафарга яқин қўшработлик беморнинг барчаси шу ернинг ўзида операция қилиниб, соғломлаштирилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда бемор танаси 16 даражагача совутилиб, 12 соатлик мураккаб операция ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023