Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дипломат Илкка Ряйсянен Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Council of Europe Development Bank»

Маълум қилинишича, Ташқи ишлар вазирлигида Финляндиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Илкка Ряйсянен билан видеоконференсалоқа орқали учрашув бўлиб ўтган.

Мулоқот чоғида элчининг ишонч ёрлиқларини топшириш учун Тошкентга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашувлар ўтказишнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон–Финляндия ҳамкорлигини янада ҳар томонлама кенгайтириш бўйича аниқ қадамлар муҳокама қилинган.

Фото: «Дунё»

Икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учрашувини 2022 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш, шунингдек, Финляндия делегациясининг 2022 йил август ойида Ўзбекистонга ташрифини биргаликда ўрганиш бўйича келишувга эришилган.

Илкка Ряйсянен элчи лавозимига тайинлангунга қадар Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги департаменти бош директори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. У 61 ёшда бўлиб, 2018–2021 йилларда Финляндиянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бошқарган.

Аввалроқ Финляндиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маря Лиивала мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлагани хабар берилганди. Шунингдек, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинлангани маълум қилинганди. Ҳамда  Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланганди.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев