Нукусда шифокорлар вазифасини етарлича бажармагани сабаб чақалоқ вафот этди

Нукус шаҳрида тирик чақалоқда анотомик кесма-жарохат ўтказилган ҳамда шифокорларнинг вазифасини етарлича бажармагани сабаб чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, нукуслик Н.Ю. исмли аёл 2021 йил 14 февраль куни қиз фарзанд дунёга келтирган. 15 февраль куни соат 09:15 да Қорақалпоғистон ҳудудий перинатал маркази шифокорлари томонидан ушбу чақалоқ вафот этгани қайд этилиб, соат 10:15 да патология бюроси ходимларига бериб юборилган.

Бюро ходимлари чақалоқнинг кўкрак қафасида анотомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқланган, аммо унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Қорақалпоғистон перинатал маркази шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб берилган.

Бола ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабаб вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, Н.Ю.нинг чақалоғи ўлимига амалдаги стандартларга мувофиқ реанимацион ёрдам — ўпканинг сунъий вентиляцияси, сурфактант ва лозим даражада қаров ўтказилмагани ҳамда патолого-анатомик тадқиқот мақсадида тирик чақалоқда ўтказилган анотомик кесма-жароҳат сабаб бўлган. Шунингдек, стандартларга мувофиқ даво муолажалари ўтказилган такдирда чақалоқ ҳаётини сақлаб қолиш имкони булгани кўрсатиб ўтилган.

Мазкур холат юзасидан перинатал маркази чақалоқларнинг реанимация бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Д., марказ неонатолог шифокори С.Р. ва патология-анатомия бюроси патология-анатом шифокори К.Г.лар Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.

Таъкидланишича, жиноят иши ҳужжатлари айбланувчиларга танишиб чиқиш учун тақдим этилган ва жиноят ишлар бўйича Нукус шаҳар судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган. Ҳозирда иш суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда шифокорлар лоқайдлиги сабаб янги туғилган чақалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?