Ўзбекистонга тиббий асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди

Ўзбекистонга тиббий асбоб-ускуналарни олиб кириш 2025 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидандан озод қилинди. Бу ҳақда Президент фармонида маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материалларини ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан, 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 1 ой муддатда ушбу банддан келиб чиқиб, Солиқ кодексига 2025 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни назарда тутувчи ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши кераклиги қайд этилган.

Президент фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклифлари маъқулланган:

  • нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларини ташкил этиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;
  • малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартирган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун — 5 йил, олий тоифа учун — 7 йил этиб белгилаш.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тегишли меъёрий ҳужжатларга хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар учун лицензия олишда санитария ва қурилиш талабларини соддалаштириш бўйича ўзгартиришлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А.Мусаев белгилансин.

Фармоннинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н.Тўйчиев зиммасига юклансин», дейилади фармонда.

Келтирилишича, шунинг билан биргаликда фармон билан:

  • юқори малакали ва малакали мутахассислар тоифасига кирмайдиган бошқа чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берганлик учун йиғим миқдори 6 бараварга камайтирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ундирилади;
  • Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатга (бир ойгача), шу жумладан, диагностика ҳамда даволаш амалиётларини бажариш, тажриба алмашиш дастурлари, маҳорат дарслари ўтказиш ва маърузалар ўқиш, ходимлар малакасини ошириш мақсадида келаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилмайди;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим бекор қилинади;
  • даволаш муассасалари (бундан санаторий ва пансионатлар мустасно) учун туристик хизматларни сертификатлаштиришга бўлган талаб бекор қилинади. Бунда, даволаш муассасалари томонидан ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш автоматлаштирилган махсус дастур орқали электрон шаклда амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати узайтирилиши кутилаётгани хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш, ишлаб чиқариш ва реализациясида қўшилган қиймат солиғини бекор қилиб, имтиёз 2021 йил 31 декабргача амал қилишини таклиф этганди. Ушбу таклиф асосида Солиқ кодексига ўзгартиш киритилган, парламент тасдиқлаган ва Президент қонунни имзолаган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023