Россияда ўзбекистонлик эркаклар ҳамюртларини ўғирлади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик мигрантлар ҳамюртлари томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «РБК»

Келтирилишича, 10 апрель куни эрталаб соат тахминан 05:00 да 27 ёшли ўзбекистонлик икки йигитга бир гуруҳ ёшлар ҳужум қилган. Йигитларни пичоқ билан қўрқитиб, уларнинг телефонини олиб қўйган. Шундан сўнг жабрланувчиларни мажбуран машинага ўтқазиб, банкоматга олиб бориб, банк карталаридан 60 минг рублга яқин пул ечиб олишга мажбурлаган. Кейин эса воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланганларга турли тан жароҳатлари  қайд этилиб, тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйларига жўнатилган. Ҳолат юзасидан 10 апрель куни тунда жиноят содир этишда гумон қилиниб, 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ва қирғизистонлик эркаклар қўлга олинган. Улар милиция бўлимига олиб кетилиб, изоляторга жойлаштирилган, қўлга олинганларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган ҳамда «Ўғрилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ Қирғизистонда жиноий гуруҳ аъзолари ўзбекистонлик эркакни уриб, ундан пул талаб қилганди. Шунингдек, Россиядаги қабристон ёнида ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилганди.

Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Жаҳон23:59 | 29.9.22
Туғруқхонадаги ягона чақалоқ, қаровсиз итга ёрдам бераётган украиналик ҳарбий, сувда «сузаётган» эски машина — бугун суратлари
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Жамият23:05 | 29.9.22
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида йиғимлар миқдори белгиланди
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Жамият22:43 | 29.9.22
Ўзбекистон халқаро рейтингларда юқорилади
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият22:35 | 29.9.22
Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Жамият22:22 | 29.9.22
Ўзбекистонда қўшимча Afrosiyob поездлари қатнови йўлга қўйилади
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди
Жамият21:37 | 29.9.22
Фарғонада сомон ортилган «Москвич» ёниб кетди