Самарқандда 460 млн сўмлик тендерда қариндошларга тегишли корхоналар иштирок этди

«E-tender» порталида 11 апрель куни Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан Шарқ тонги маҳалласи Ойбек кўчасини жорий таъмирлаш бўйича ўзказилган тендер якунлари бўйича маълумот жойланди.

Фото: Яндекс Харита

Тендерда ғолиб бўлган поллар ва девор сиртини қоплаш билан шуғулланувчи «Жавоҳир таъмир қурилиш» МЧЖ 6–8 метр кенгликдаги 816 метр йўлни 463 миллион сўмга таъмирлаши керак бўлган. «Bugun.uz»нинг аниқлашича, тендер икки қариндош ўртасида ўтказилган. Kомиссия раисининг эса тендер ўтказилганидан умуман хабари йўқ.

Ушбу тендерда фақат иккита МЧЖ иштирок этган. Ғолиб «Жавоҳир таъмир қурилиш» масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Жасур Имомқулов Мамадалиевич ҳисобланади. Тендерда унга ўз жияни Шоҳжаҳон Мамадалиев Ўткир ўғлига тегишли «Тех Нур Кафолат» МЧЖ ягона рақиб сифатида иштирок этган. Ушбу маълумотни «Bugun.uz»га Жасур Имомқуловнинг ўзи тасдиқлади.

Скрин: «Registr.stat.uz»
Скрин: «Registr.stat.uz»

Қайд этиш жоизки, «Давлат харидлари тўғрисидаги қонун»нинг 10-моддасига кўра, давлат харидлари холислиги, шу жумладан, рақобатни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишга асосланган.

«Рақобат тўғрисидаги қонун»нинг 14-моддасида эса танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар тақиқланиши қайд этилган.

Энг қизиғи, ушбу тендерни ўтказиш жараёнига раҳбарлик қилган Самарқанд ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Толлибой Чутбоев ушбу тендердан умуман хабари йўқлигини маълум қилди. Аммо орадан 40 дақиқа ўтиб «Bugun.uz» журналисти билан «Жавоҳир таъмир қурилиш» МЧЖ раҳбари Жасур Имомқулов боғланиб, у ҳозирда ободонлаштириш бошқармасига етиб келгани, унга шартнома бекор қилинганини хабар беришганини маълум қилди.

«Ҳужжатларимиз нотўғри кетиб қолди, энди жиянимиз ҳам билмай кириб қолган, нотўғри ҳужжатлар кетиб қолган шунга бекор бўлди», — деди Жасур Имомқулов. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, уни бошқармага ҳеч ким чақирмаган, у шартноманинг тақдирини билиш учун келган ва шартнома бекор қилинганидан хабар топган.

Айни вақтда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Толлибой Чутбоев ҳам таҳририят билан боғланиб шартнома бекор қилинганини қайд этди. «Ўша МЧЖ (лар) ҳужжатларни порталга жойлаштиргунча ўзлари нотўғри жойлаштирган. Иккаласи ҳам бир биридан хабарсиз маълумотларни киритган, биз улар билан шартнома имзоламаймиз. Ғолибни мен тасдиқлаганман, мен ҳеч нарсани билмайман», — деди Толлибой Чутбоев.

Аммо қонунга кўра давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга оширишда ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аффилланганлик (қариндошлик, ўзаро боғлиқлик) тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши керак.

Толлибой Чутбоевнинг сўзларига у тендер қачон ўтказилганини билмайди, аммо бироз аввал «Жавоҳир таъмир қурилиш» МЧЖ раҳбари тендер 11 апрель куни ўтказилгани, шартнома 13 апрелда имзоланиши, аванс тушгандан сўнг 4-5 кун ичида иш бошлаб юборилишини маълум қилган эди. «E-tender» порталида ҳам тендер ўтказилган сана сифатида 11 апрель кўрсатилган.

Шунингдек, тендер протоколида комиссия раиси сифатида Толлибой Чутбоев кўрсатилган, протоколга қўл қўйилиб, рўйхатдан ўтказилган. Бошқарма бошлиғи ўринбосари Толлибой Чутбоевнинг сўзларига кўра, тендер протоколида комиссия аъзоси сифатида кўрсатилган барча 6 шахснинг ўрнига ким қўл қўйгани ўрганиб чиқилади.

Протоколдан скрин

Тадбиркор бошқармага келиб шартнома бекор қилинганини билган бўлсада, бошқарма бошлиғи ўринбосари Толлибой Чутбоев тадбиркорни умуман танимаслигини қайд этди. Шу билан бирга, у тадбиркордан хужжатларни ким олгани, ким тадбиркор билан учрашганини ҳам билмаслигини ва суриштирув ўтказишини билдирди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023