Томошабин жамият ёхуд ўзбошимчалик билан дарахт кесиш қачон тугайди?

Тошкент вилоятида жойлашган Келес йўли кўчаси худди бошқа йўллар сингари кенгайтирилиб, ўнлаб полосали катта трассага айлантирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Bugun.uz» ва «Взгляд.uz» нашрларининг бирлашган таҳририяти раҳбари Бекзод Нугманов қурилиш ишлари оқибатида дарахтларнинг кесилиши ва атроф-муҳитга муносабат ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Коллаж: «Bugun.uz»

«Шаҳарда одамга шароит яратишдан кўра йўлларни тинимсиз, қўрқинчли ва ҳаёт учун хавфли қилиб кенгайтиришларига ўрганиб ҳам қолдик. Олмазор туманидан ўтувчи бу йўл-ку майли, вилоятни пойтахт билан боғлайди, шаҳар марказидаги йўлларни трассага айлантиришаётгани олдида бу кичик муаммодек кўринади.

Муаммо шу билан тугаса ҳам майли эди. Маълум бўлишича, ўша йўлни кенгайтириш мақсадида йўл четида бўлган жуда кўплаб дарахтлар шунчаки ўзбошимчалик билан кесиб ташланибди. Юқори минбарларда деярли ҳар куни экологияни асраш, ‘яшил макон’ дастурини бажариш, кўпроқ дарахт экиш, кесишларга мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларга нисбатан қотиллик камайгани йўқ. Бунга ҳам ажабланмай қўйдик», — дейди таҳририятлар раҳбари.

Шу кўчага яқин турадиган маҳаллий аҳоли вакилининг сўзларига кўра, дарахтлар кесилаётганда шу ерда яшаётган бирор киши «ҳой, нима қиляпсанлар?» дея сўрамаган. Маҳаллабоши, фаоллар шунчаки эътиборсиз қолдирган.

«Мени энг кўп ўйлантирадиган нарса шу — эътиборсизлик. Қачондан биз шунақа бўлиб қолдик? Уйимиздан бир неча метр нарида бўлаётган ишларга нега қизиқмай қўйдик? Болаларимиз, келажак авлод учун зарар келтираётганлардан, ҳеч бўлмаса, бу ишни нега қилаётганини сўраб, савол бермаймиз.

Нега ўзимиздан бошқа нарсани ўйламай қўйдик, ҳовлимизда, уй ичида бўладиган нарсагина қизиқ бизга. Лекин ҳовлимиз учун алоҳида осмон йўқ-ку. Шу маҳалла, шу туман, шу ҳудуднинг ободлиги, соя-салқинлиги, чанг-тўзондан иҳоталангани биз учун, болаларимиз учун, келажак авлод учун фойда-ку! Нега фақат бугунни ва фақат ўзимизни ўйлаймиз?» — дея савол қўйган Нугманов.

Унинг сўзларига кўра, мораторий эълон қилиниши яхши. Лекин ўша қоидалар ишлаши учун жамоатчилик назорати ҳам бўлиши керак.

«Бугун сиз, қўшнилар чиқиб савол берса, видеога олиб тарқатса, масъул ташкилотларга юборса, шунақа ҳолатларда натижа бўляпти-ку, тўғрими? Шунчаки томошабин бўлиш билан ўз фарзандларимизга хиёнат қилаётганимизни биламизми? Қачон ўзгарамиз? Қачон бизда ҳам ҳақиқий жамоатчилик назорати асосий ‘план’да бўлган давлатга айланамиз? Ҳозирча саволлардан бошқа ҳеч нарса йўқ менда. Умид ҳам…», деб якунланган пост.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023