Тошкентда эркак итни ўлдириб, уйининг ваннахонасига осиб қўйди — видео
У салкам 2,5 млн сўм жаримага тортилган
Тошкент шаҳрида эркак 2 апрель куни итни ўлдириб, уйининг ваннахонасига осиб қўйди. «Ҳаёт» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти суд қарорини эълон қилди.

Таъкидланишича, воқеа 2 апрель куни содир бўлган. 4 апрель куни эса биринчи суд мажлиси бўлиб ўтган, унда эркак безорилик факти бўйича 5 суткага қамоққа олинган.

Жамоатчилик талаби билан 11 апрель куни ўтказилган иккинчи суд мажлисида эркакка нисбатан энг кам иш ҳақининг 3 баравари (деярли 2,5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, судланувчининг синглисига ҳимоя ордери берилган.

Бунга унинг акаси уйда қиз дўстлари билан доимий равишда маст ҳолатда бўлиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Аввалроқ Қашқадарёда ота-ўғил эшакларни таёқ билан калтаклагани, сўнг эркак 12 суткага қамалгани ва нима сабабдан ҳайвонларга куч ишлатганини тушунтиргани ҳақида хабар берилганди.