«Ўн кунда асосий кўчаларда бирорта чуқур қолмасин» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги асосий автомобиль йўлларини қисқа муддатда таъмирлаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ҳоким шаҳарда қиш унчалик оғир ўтмаганини, лекин охирги 50–60 йилда Тошкент шаҳри бундай ёғингарчиликни кўрмаганини таъкидлаган. Ёғингарчиликдан кейин шаҳар асфальти ўзининг асл аҳволини кўрсатгани ва катта чуқурликлар пайдо бўлгани айтиб ўтилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу фуқароларнинг кескин норозилигига сабаб бўлаётганини айтиб, 10 кун муддатда барча асосий йўлларни таъмирлашга топшириқ берган. Ҳоким масъулларга 10 кун муддатда ҳокимликлар ва керакли бошқармалар билан бирлашиб, бутун шаҳардаги барча техникаларни жалб қилишни ва бу орқали шаҳардаги машина юрадиган асосий кўчаларни тўлиқ таъмирлашни топширган.

«Тушунаман, шаҳар катта ва бу — оғир иш. Лекин масъулиятни бўйнингизга олишингиз керак. Керак бўлса, кечки пайтда ишлар ташкиллаштирасиз», — деган ҳоким.

У, шунингдек, йўл ҳаракати ҳавфсизлиги ходимларининг бундай вақтларда йўлдаги ўтказувчанликни таъминлаши кераклигини айтган. Шунингдек, прокуратурадан маблағларнинг ўринли ва сифатли сарфланишини назорат қилишни сўраган.

Ҳоким бу ишлар 10 кун ичида ҳал қилиниши кераклигини, кечикишлар кечирилмаслигини, сифатсиз бажарилган ишлар қабул қилинмаслигини айтган. «Бирорта чуқур қолмаслиги керак», — деган Ортиқхўжаев.

Аввалроқ ҳоким реконструкция ишлари якунланган Космонавтлар майдонини бориб кўрганди. Шунингдек, унинг жамоатчиликка қаратилган очиқ хати эълон қилинган.

Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Мақолалар21:01 | 3.12.22
Бугун оқшоми. Ўзини отиб қўйган собиқ ҳоким ёрдамчиси, аёл сабаб ўлдирилгани айтилган профилактика инспектори, хасталик билан курашаётган футбол қироли
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди