Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
Ўзбекистонда қанча эркак ва аёл яшаши маълум қилинди. Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га бу бўйича хабар берди.

Маълум бўлишича, 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатнинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этган. Улардан:
- 17 607 934 нафари аёллар;
- 17 825 838 нафари эркаклар.
Ушбу даврга кўра, доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп. 1991 йилда Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.
Аввалроқ аввалроқ ушбу кўрсаткиш 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, қанчани ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди.