Қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Рамазон ойи билан табриклади

Рамазон ойи муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, таниқли давлат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Табрикномаларда хорижий ҳамкорлар томонидан дўст Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва тараққиёт тилаклари билдирилган. Ушбу кунлар мамлакат ва минтақанинг бутун мусулмон умматига фаровонлик ва равнақ олиб келиши алоҳида қайд этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

  • Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
  • Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий;
  • БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  • Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ;
  • Баҳрайн подшоҳи Ҳамад бин Исо Ал Халифа;
  • Иордания подшоҳи Абдулла II;
  • Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI;
  • Сурия президенти Башар Асад;
  • Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
  • Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
  • Кувайт валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
  • Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
  • Миср бош имоми, Ал Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййиб.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади
Жамият10:05 | 1.10.22
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади