Сирдарёда «гигант» чақалоқ туғилди
Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида етти килоли чақалоқ туғилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, она ва чақалоқнинг соғлиғи яхши. «Она ва болага шифокор ва ҳамшираларимиз белгиланган тартибда ёрдам кўрсатишяпти. Улар саломатлиги назоратимизда. Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинди», — деган у.
Маълумот учун, бу вилоят тарихида биринчи бор гигант чақалоқ туғилиши ҳисобланади. Уни дунёга келтирган она Сирдарё туманидан бўлиб, 1998 йилда туғилган. Гигант қизалоқ эса унинг биринчи фарзанди.
Аввалроқ Фарғонада 6 килограмдан оғирроқ чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилганди.