404: Rost24 бош муҳаррири нашр эълон қилган материал босим ва таҳдид туфайли ўчирилганини маълум қилди

«Rost24» бош муҳаррири Анора Содиқова нашрнинг сайти ва «YouTube»даги каналидан Жаҳонгир Усмонов ва унга алоқадор корхоналар ҳақидаги суруштирув материали таҳдид ва босим сабабли ўчириб юборилганини маълум қилди. Содиқова ўчириб ташланган материални ўзининг Facebook саҳифасига жойлаган.

Скрин: YouTube / Rost24

Мазкур видео остида журналист қуйидагича изоҳ қолдирган:

«Ҳақиқий журналистикага уринасан ҳамкасбларинг лом-мим демайди. Хато қилсанг жар солади. Сен изланиб ёзган материалингни буюртма, дея ўзларини овутишади. 4 ҳокимият бўлишга интилиб тайёрланган материаллар ортидаги босим ва таҳдидлар билан доим ёлғиз қолаверасан…

Аммо, мен бу мақолани президентнинг 4-ҳокимият бўлинглар, орқангизда мен турибман деган гапларига ишониб ёзгандим. Лекин, сайтдан олиб ташлашга мажбур бўлаяпман».

Ўчиртирилгани айтилаётган материал «ARDUS» қўшма корхонасининг бош директори, «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жаҳонгир Усмонов фаолияти ҳақида тайёрланган. Жаҳонгир Усмонов марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновнинг ўғли ҳисобланади.

Материалда қуйидаги маълумотлар берилган:

Бир нечта дунё раҳбари, сиёсатчи ва миллиардерларнинг махфий бойлик ҳамда молиявий ҳужжатлари фош этилган «Пандора ҳужжатлари»да Жаҳонгир Усмоновнинг ҳам исми бор.

«Жаҳонгир Усмонов бугунги кунда бир қатор компанияларни бошқариб келади ва бу компаниялар занжири бизни офшор ҳудудларга ва молиявий жиноятларга етаклайди», — деган мазкур материалда Анора Содиқова.

Шунингдек, таъкидланишича, Жаҳонгир Усмонов офшор ҳудуд ҳисобланган Британия Виржин оролларида 2014 йилда рўйхатдан ўтган «Winger Investments Limited»нинг ягона бенефициари ҳисобланади ва Европада бир нечта ҳисоблари мавжуд.

Журналист «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар»нинг йирик миқдордаги маблағларини чет элдаги офшор фирмалар ва ҳисоб-рақамларга олиб чиқиш учун «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди восита сифатида фойдаланилганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, фонд 5 йил давомила биронта ҳисобот эълон қилмаган. Фонд раҳбари Камола Шарипова эса «Rost24»га фонд ортида «катта оила» борлигини билдирган.

Мазкур материал ўчиртирилгандан кейин Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов воқеага муносабат билдирди.

«Журналист Анора Содиқова атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Қонун устувор давлатларда ҳар қандай зиддиятли ҳолатлар (агар у бўлса) фақат суд орқали ҳал қилиниши керак. Журналистга таҳдид қилишга, умуман таҳдидларга ҳеч ким ҳақли эмас. У замонлар ўтиб кетди. Қайтаришга уринманг. Фонд бу ҳолатни кузатиб боради», — деб ёзган Алламжонов.

Депутат Расул Кушербаев ҳам воқеага муносабат билдириб, жамоага қилинган таҳдидни кескин қоралашини маълум қилган.

«‘Rost 24’ яқинда ўтказган журналист суриштируви ортидан қаттиқ босимга учрагани сабабли ўзининг барча ресурсларидан ушбу материални олиб ташлабди.

Журналистлар жамоаси ва Анора Содиқовага бу сафар қудратли  ‘мафия’сифат кўча кучлар таҳдид қилгани айтилмоқда.

Биз ўз ишини бажараётган эркин журналистларнинг ҳар қандай таҳдид ва босимлардан ҳоли бўлишини, қонундаги кафолатлар амалда ҳам ишлашини истаймиз. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралардан буни талаб қиламиз: ишингизни қонун ва виждон олдида қатъият билан бажаринг!

Жамоага қилинган таҳдидни кескин қоралаймиз ва жамоани қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз!», — деб ёзган депутат.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуни 5-моддасида шундай дейилади:

«Давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади».

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023